Sura 68 · Para 29

Al-Qalam · 68:34

إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتِ النَّعِيمِ

34. Албатта тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят нозил бўлганида Макка мушриклари: «Агар Муҳаммаднинг айтганлари рост бўлса, бизларга худди бу дунёда бўлганидек, Охиратда ҳам ундан ва у билан бирга бўлган мусулмонлардан яхшироқ ноз-неъматлар берилади», дея бошладилар. Шунда уларнинг бу пуч даъволарини инкор этиб қуйидаги оятлар нозил бўлди.

Tafsir

Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида битмас-туганмас неъматларга тўла жаннатлар бордир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing