Sura 67 · Para 29
Al-Mulk · 67:4
ثُمَّ ارْجِعِ الْبَصَرَ كَرَّتَيْنِ يَنْقَلِبْ إِلَيْكَ الْبَصَرُ خَاسِئًا وَهُوَ حَسِيرٌ
4. Сўнгра кўзингизни қайта-қайта (самога) қайтаринг, кўзингиз сизга чарчаб, ҳолдан тойган ҳолда қайтур (аммо Аллоҳ таоло яратган осмонлардан бирон айб-нуқсон топа олмас).
Tafsir
Яна қайта-қайта назар солинг! Кўзларингиз сизга осмоннинг яратилишида биронта айб-нуқсон тополмасдан чарчаб, қарашдан тўхтаб, бўйин эгиб, таслим бўлиб қайтади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing