Sura 66 · Para 28
At-Tahrim · 66:8
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
8. Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У Кунда Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага қодирдирсан», дерлар.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, Аллоҳга гуноҳларингиздан холис тавба қилинглар. Шоядки, Аллоҳ Пайғамбарни ҳам, у билан бирга иймон келтирган зотларни ҳам дўзахга солиб шарманда қилмайдиган кунда Парвардигорингиз ёмонликларингизни ўчириб, ўзингизни қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритса. Кўприк узра уларнинг нури олдиларида ва ўнг тарафларида юриб боради. Ўзлари эса: "Парвардигоро, нуримизни тўла қилиб бер, то жаннатгача кириб борайлик. Кўприк устида нури ўчиб қоладиган мунофиқлар каби бўлмайлик. Гуноҳларимизни мағфират айла, Сен ҳар нарсага, бизни кечиришга ҳам, нуримизни тўла қилиб беришга ҳам Қодирсан", дейдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing