Sura 66 · Para 28

At-Tahrim · 66:12

وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ الَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهِ مِنْ رُوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِكَلِمَاتِ رَبِّهَا وَكُتُبِهِ وَكَانَتْ مِنَ الْقَانِتِينَ

12. Яна (иймон келтирган зотлар ҳақида) ўз номусини сақлаган аёлни — Марям бинти Имронни (мисол келтирди). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Ийсога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ этди ҳамда (Аллоҳнинг амрига) итоат этгувчилардан бўлди.

Tafsir

Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган зотлар ҳақида Аллоҳ ўз номусини зинодан сақлаган Имроннинг қизи Марямни ҳам мисол қилди. Аллоҳ Жаброилга унга пуфлашни амр этди. Бас, у Аллоҳнинг қудрати билан Ийсо ибн Марямга отасиз ҳомиладор бўлди. У Аллоҳнинг шариатларини ҳам, пайғамбарларига нозил қилган китобларини ҳам тасдиқ этди. Шу билан Аллоҳга буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила бўйсунадиган итоаткорлардан бўлди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing