Sura 65 · Para 28
At-Talaq · 65:8
وَكَأَيِّنْ مِنْ قَرْيَةٍ عَتَتْ عَنْ أَمْرِ رَبِّهَا وَرُسُلِهِ فَحَاسَبْنَاهَا حِسَابًا شَدِيدًا وَعَذَّبْنَاهَا عَذَابًا نُكْرًا
8. Қанчадан-қанча қишлоқ-шаҳарлар борки, ўз Парвардигорлари ва Унинг пайғамбарлари амридан бош тортгандирлар, бас, Биз улардан қаттиқ ҳисоб-китоб олганмиз ва ёмон азоб билан азоблаганмиз.
Tafsir
Қанчадан-қанча шаҳарлар Аллоҳнинг ва пайғамбарларнинг буйруқларини бажаришдан бош тортганлари туфайли уларни жуда оғир ҳисобга тутиб, дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ азоблаганмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing