Sura 65 · Para 28

At-Talaq · 65:6

أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنْتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ وَلَا تُضَارُّوهُنَّ لِتُضَيِّقُوا عَلَيْهِنَّ ۚ وَإِنْ كُنَّ أُولَاتِ حَمْلٍ فَأَنْفِقُوا عَلَيْهِنَّ حَتَّىٰ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ ۚ فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ ۖ وَأْتَمِرُوا بَيْنَكُمْ بِمَعْرُوفٍ ۖ وَإِنْ تَعَاسَرْتُمْ فَسَتُرْضِعُ لَهُ أُخْرَىٰ

6. Уларга (яъни, талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан) қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа бериб туринглар! Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар! Ва (эмизиш, ҳамда унинг ҳаққи хусусида) ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Агар (келиша олмасдан) танг ҳолга тушсангизлар, у ҳолда (ота) учун (боласини) бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни, ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур).

Tafsir

Эй эрлар, талоқ қилган аёлларингизга қўлингиздан келганча ўзларингиз яшаётган уйдан жой беринглар. Аллоҳ устингизга имконингиздан ортиғини юкламайди. Уларга тазйиқ ўтказиш учун уларни уй-жойдан ҳам, таъминотдан ҳам, бошқа нарсадан ҳам сиқманглар. Агар ҳомиладор бўлсалар, то ҳомилаларини қўйгунларича уларни таъминлаб туринглар! Сизлар учун болаларингизни эмизсалар, эмизганига яраша ҳақларини беринглар! Бериладиган ҳақ хусусида ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Хотин сўраётган ҳақни беришга эр бахиллик қилса, айни пайтда хотин ҳам эрнинг берганига кўнмаса, ота ўзининг боласига бошқа бир эмизувчи топсин.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing