Sura 65 · Para 28
At-Talaq · 65:12
اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَمِنَ الْأَرْضِ مِثْلَهُنَّ يَتَنَزَّلُ الْأَمْرُ بَيْنَهُنَّ لِتَعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
12. Аллоҳ етти осмонни ва Ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни, етти қават Ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават Ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди).
Tafsir
Аллоҳ шундай Зотки, етти осмонни ва ердан ҳам шунчасини яратди. Аллоҳнинг коинотга доир ва шариатга оид фармонлари уларнинг орасида нозил бўлиб туради. Шоядки, шу билан Аллоҳ ҳар нарсага Қодир эканини, Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқлигини ва Аллоҳ ҳамма нарсани илми билан қамраб олганини, бирон нарса У Зотдан яширин қолмаслигини билиб олсангизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing