Sura 64 · Para 28
At-Taghabun · 64:17
إِنْ تُقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا يُضَاعِفْهُ لَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۚ وَاللَّهُ شَكُورٌ حَلِيمٌ
17. Агар сизлар Аллоҳга қарзи-ҳасана берсангизлар (яъни, Унинг мискин-бечора бандаларига инфоқ-эҳсон қилсангизлар) У зот сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва сизларни(нг гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ ўта шукр қилгувчи (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато этгувчи) ва ҳалимдир.
Tafsir
Агар мол-давлатларингиздан Аллоҳ йўлида сарфлаб, У Зотга қарзи ҳасана берсангизлар, унинг мукофотини сизларга бир неча баробар, ўн баробардан етти юз баробаргача қилиб қайтарур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ Шакурдир, яъни, озгина амал учун ҳам кўп ажру мукофотлар берадиган Зотдир. У Ҳалимдир, яъни, жазони, азобни тезлатиб юбормайдиган Зотдир.