Sura 64 · Para 28
At-Taghabun · 64:12
وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ ۚ فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَإِنَّمَا عَلَىٰ رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ
12. Аллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз! Энди агар (итоатдан) бош тортсангаз, у ҳолда (билингизки), пайғамбаримиз зиммасида фақат (Бизнинг ваҳийларимизни сизларга) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос.
Tafsir
Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга итоат қилинглар. Агар Пайғамбар олиб келган ҳаққа бўйсунишдан бош тортсангизлар, бу ишнинг гуноҳи, зарари ўзингизга бўлади. Элчимиз зиммасида эса Биз юборган рисолатни аниқ қилиб етказиб қўйиш бор, холос.