Sura 63 · Para 28
Al-Munafiqun · 63:4
۞ وَإِذَا رَأَيْتَهُمْ تُعْجِبُكَ أَجْسَامُهُمْ ۖ وَإِنْ يَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْ ۖ كَأَنَّهُمْ خُشُبٌ مُسَنَّدَةٌ ۖ يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْ ۚ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ ۚ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ ۖ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
4. Қачон сиз уларга боқсангиз уларнинг жисмлари (кўринишлари, кийган кийимлари) сизни ҳайратга солур, сўзлаганларида эса сўзларига (оҳангдор, фасоҳатли бўлгани учун берилиб) қулоқ солурсиз. (Лекин уларнинг диллари иймон ва яхшиликдан холи бўлгани учун) улар гўё (деворга) йўлаб қўйилган (чирик) ёғочларга ўхшайдилар. Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ-овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!
Tafsir
Уларни кўрсангиз, бўй-бастлари, салобати, кўркамлиги сизни ҳайратга солади. Гапирсалар, гапларига маҳлиё бўлиб қулоқ соласиз. Эй Пайғамбар, улар сизнинг олдингизда суяб қўйилган ходаларга ўхшайдилар. Ҳеч нарсани англамайдилар. Қўрқувлари шу даражадаки, ҳар бир шовқинни ўзларига қарши қаратилган бир бало-офат, деб биладилар. Улар ҳақиқий душманлардир. Эй Пайғамбар, улардан эҳтиёт бўлинг. Тағин найранг ишлатиб, сизларингизни фош этиб юборишмасин. Аллоҳ уларни лаънатласин. Ҳужжату далиллар шу қадар очиқ-равшан бўлиб турса-да, яна қандай қилиб иймондан юз ўгирар эканлар-а!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing