Sura 63 · Para 28

Al-Munafiqun · 63:1

إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ

1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз», дерлар. Аллоҳ дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур.
____________________
И з о ҳ. Яъни, мунофиқлар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига чин дилдан иймон келтирганлари йўқ, балки фақат тилларидагина гувоҳлик бердилар, демак, уларнинг бу гувоҳликлари ёлғон гувоҳликдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мунофиқлар сизнинг олдингизга келганларида дилларидаги куфрни яшириб, ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб: "Гувоҳлик берамизки, сен Аллоҳнинг чин пайғамбарисан", дейдилар. Аллоҳ сиз Унинг чин пайғамбари эканингизни билади. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар бу даъволарида аниқ ёлғончилардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing