Sura 62 · Para 28
Al-Jumu'ah · 62:3
وَآخَرِينَ مِنْهُمْ لَمَّا يَلْحَقُوا بِهِمْ ۚ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
3. (Аллоҳ бу пайғамбарни) яна улардан бошқаларга — уларга ета олмаган (энди дунёга келадиган барча инсонларга ҳам юборгандир). У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.
Tafsir
Пайғамбар алайҳиссалом арабларга ва ҳали уларга етиб келмаган, энди келадиган бошқа қавмларга ҳам юборилган. Аллоҳ азиздирки, ҳеч кимса У Зотдан ғолиб эмас. Ҳакимдирки, ҳар бир яратишида, шариатида, тақдирида бир ҳикмат бор.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing