Sura 61 · Para 28
As-Saff · 61:3
كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ
3. Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир).
____________________
И з о ҳ. Бу икки оят айрим саҳобалар ўзларича: «Аллоҳ таолога энг суюкли бўлган ишни билсак эди, албатта ўша амални қилган бўлур эдик», деб юришиб, сўнгра ўша суюкли амал Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш эканлиги ҳақида оят нозил бўлгач эса, уларнинг баъзи бирлари сусткашлик қилганларида нозил бўлгандир.

Tafsir
Қилмаган ишингизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида ўта манфур иш бўлди. Содиқ мўмин кишига бундай қилиш ярашмайди. Унинг гапи билан иши бир бўлмоғи лозим.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing