Sura 61 · Para 28

As-Saff · 61:13

وَأُخْرَىٰ تُحِبُّونَهَا ۖ نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

13. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!

Tafsir

Бу тижоратнинг сизлар ёқтирадиган ва шу дунёда содир бўладиган бошқа фойдалари ҳам бор. Аллоҳ душманларингизга қарши жангда сизларни қўллаб-қувватлайди ва сизларга яқинда Маккани фатҳ қилиб беради. Эй Пайғамбар, мўминларга мана шу хушхабарни, бу дунёдаги ғалаба ва охиратдаги жаннат хушхабарини етказинг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing