Sura 6 · Para 7

Al-An'am · 6:91

وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِذْ قَالُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ عَلَىٰ بَشَرٍ مِنْ شَيْءٍ ۗ قُلْ مَنْ أَنْزَلَ الْكِتَابَ الَّذِي جَاءَ بِهِ مُوسَىٰ نُورًا وَهُدًى لِلنَّاسِ ۖ تَجْعَلُونَهُ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا ۖ وَعُلِّمْتُمْ مَا لَمْ تَعْلَمُوا أَنْتُمْ وَلَا آبَاؤُكُمْ ۖ قُلِ اللَّهُ ۖ ثُمَّ ذَرْهُمْ فِي خَوْضِهِمْ يَلْعَبُونَ

91. (Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги) кўп (оятларини эса яшириб юрадиган ва (ундаги оятларда) на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?!»?»Аллоҳ!», деб жавоб қилинг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган ноТўғри Йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!

Tafsir

Мушриклар ўзларининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга: "Аллоҳ инсон зотига ваҳий қилган эмас", деган гаплари билан Аллоҳни улуғлаётганлари йўқ. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мусога Тавротни нур, ҳидоят ва қавмини тўғри йўлга бошлайдиган иршод қилиб нозил қилган ким? Яҳудийлар уни дафтарларга ёзиб олиб, ўз ҳавойи нафсларига тўғри келадиган жойларини ошкор этиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатлари баёни каби ўзларига ёқмайдиган жойларини эса яширдилар. Эй араблар, сизлар ҳам Қуръондан ўзингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмайдиган нарсаларингизни ўргандингиз". Эй Пайғамбар, саволингизга ўзингиз жавоб бериб: "Аллоҳ қилган", деб айтинг. Кейин эса уларни тек қўйинг. То ажаллари келгунига қадар ўзларининг жаҳолатию залолатида адашиб юраверсинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing