Sura 6 · Para 7

Al-An'am · 6:9

وَلَوْ جَعَلْنَاهُ مَلَكًا لَجَعَلْنَاهُ رَجُلًا وَلَلَبَسْنَا عَلَيْهِمْ مَا يَلْبِسُونَ

9. Агар унинг (пайғамбарнинг) ўзини фаришта қилсак ҳам, уни эр киши (яъни, инсон суратида) қилган ва уларга ноаниқ ҳолда турган нарсани яна хиралаштирган бўлур эдик.
____________________
И з о ҳ. Чунки фаришталар нурдан яратилган бўлганлари учун агар инсон суратига киритилмаса, кишилар уларни кўра олмайдилар. Инсон суратида кўрганларида эса фаришта эканлигига ишонмайдилар.

Tafsir

Агар пайғамбарни фаришта қилган тақдиримизда ҳам уни бир эркак суратида юборардик. Токи, уни эшита олсинлар, ундан сабоқ ола билсинлар. Чунки фаришта Аллоҳ яратганидек суратида бўлса, у билан бундай мулоқот қилишнинг имкони бўлмайди. Уни бир эркак суратида қилсак эса унинг иши янада чигаллашган бўларди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing