Sura 6 · Para 7

Al-An'am · 6:83

وَتِلْكَ حُجَّتُنَا آتَيْنَاهَا إِبْرَاهِيمَ عَلَىٰ قَوْمِهِ ۚ نَرْفَعُ دَرَجَاتٍ مَنْ نَشَاءُ ۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ

83. Мана шулар Иброҳимга қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат эгаси ва билгувчидир.

Tafsir

Ўша ҳужжат, яъни, Аллоҳ таолонинг: "Бу икки гуруҳдан қайси бири тинчлик-омонликка ҳақлироқ", деган гапи билан Иброҳим қавми устидан ғалаба қозонди. Бу Бизнинг ҳужжатимиздирки, уни Иброҳимга бердик. Биз истаган бандамизни дунёда ҳам, охиратда ҳам юқори мартабаларга кўтарурмиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз яратишида ҳам, тадбирида ҳам ҳар ишни ҳикмат билан қиладиган, бандаларини жуда яхши биладиган Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing