Sura 6 · Para 7
Al-An'am · 6:81
وَكَيْفَ أَخَافُ مَا أَشْرَكْتُمْ وَلَا تَخَافُونَ أَنَّكُمْ أَشْرَكْتُمْ بِاللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ عَلَيْكُمْ سُلْطَانًا ۚ فَأَيُّ الْفَرِيقَيْنِ أَحَقُّ بِالْأَمْنِ ۖ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
81. «Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?»
Tafsir
Сизлар ҳеч бир ҳужжатсиз Аллоҳга бемалол ширк келтира туриб қўрқмайсизлар-у, мен сизларнинг бутларингиздан қўрқар эканманми? Хўш, айтингларчи, қайси гуруҳ қўрқмасликка, хотиржам бўлишга ҳақлироқ? Аллоҳни бир деб билган муваҳҳидлар гуруҳими ёки Унга ширк келтирган мушриклар гуруҳими? Агар жуда билимдон бўлсангизлар, қайси бири ҳақлироқ эканини ажрата олсангизлар, ўшанисига эргашинглар. Шак-шубҳасиз хотиржамликка энг ҳақлироғи мўмин-муваҳҳидлар гуруҳи экани маълум-ку!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing