Sura 6 · Para 7

Al-An'am · 6:61

وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ ۖ وَيُرْسِلُ عَلَيْكُمْ حَفَظَةً حَتَّىٰ إِذَا جَاءَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ تَوَفَّتْهُ رُسُلُنَا وَهُمْ لَا يُفَرِّطُونَ

61. У бандалари устида ғолиб бўлган Зотдир. Устингизга (қилган амалларингизни) ёдлаб олгувчи фаришталарни элчи қилиб юборур. Қачонки бировингизга ўлим келса, элчиларимиз сусткашлик қилмаган ҳолларида, унинг жонини олурлар.

Tafsir

Аллоҳ бандалари устидан ғолибдир, ҳар жиҳатдан олийдирки, ҳамма нарса Унинг қаршисида хордир, Унга бўйсунадир. Бу ердаги устунлик Аллоҳ таолонинг буюклигига лойиқ устунликдир. Эй одамлар, У Зот сизларга улуғ фаришталарни элчи қилиб юборади. Улар амалларингизни ҳисоблаб борадилар. То биронтангизнинг ажали етса, ўлим фариштаси ва ёрдамчилари унинг жонини ҳеч бир камчиликка йўл қўймасдан оладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing