Sura 6 · Para 7
Al-An'am · 6:54
وَإِذَا جَاءَكَ الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِآيَاتِنَا فَقُلْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ ۖ كَتَبَ رَبُّكُمْ عَلَىٰ نَفْسِهِ الرَّحْمَةَ ۖ أَنَّهُ مَنْ عَمِلَ مِنْكُمْ سُوءًا بِجَهَالَةٍ ثُمَّ تَابَ مِنْ بَعْدِهِ وَأَصْلَحَ فَأَنَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
54. Қачон сизнинг оддингизга Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар: «Саламун алайкум — сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат — марҳамат қилишни ёзгандир. Сизлардан ким билмасдан бирон ёмонлик (гуноҳ) қилса, сўнгра ўша ёмонлигининг кетидан тавба қилиб, (ўзини) тузатса, бас, (гуноҳи кечирилади), албатта (Аллоҳ) мағфиратли, меҳрибондир», деб айтинг.
____________________
И з о ҳ. Юқоридаги икки оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган. Маълумки, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга иймон келтириб, итоат этган кишиларнинг кўпчилиги камбағал-бечоралар эди. Улар кеча-ю кундуз сидқидилдан Аллоҳга ибодат қилар эдилар. Буни кўрган Макка зодагонлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Агар мана шу ялангоёқларни ҳузурингдан ҳайдаганингда бизлар сенга эргашар эдик, дейишади. Шунда Пайғамбарнинг кўнгиллари бўлинмаслиги учун юқоридаги: «Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!», деган калималар билан тугалланган оят нозил бўлади. Кейин эса мушриклар: «Агар Муҳаммаднинг йўли ҳақ бўлганида ўша йўлга бизлар юрган бўлур эдик. Чунки Аллоҳ ҳеч қачон биздек зодагонларни қўйиб, у ялангоёқларга Тўғри Йўлни инъом этмайди», деб даъво қиладилар. Қуръон бу ҳолни бойларни камбағаллар билан имтиҳон қилиш, деб атаб: «Ахир шукр қилгувчиларни Аллоҳ яхшироқ билгувчи эмасми?», дейди.

Tafsir
Эй Пайғамбар, олдингизга сизнинг ҳақ пайғамбар эканингизга далолат қилувчи оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар, саломига эҳтиром ила алик олиб, Аллоҳнинг раҳмати кенг экани ҳақида хушхабар бериб, айтинг: «Сизларга тинчлик бўлсин, Парвардигорингиз Ўз зиммасига раҳмат қилишни ёзган. Бу Аллоҳнинг фазлу карамидандир. Энди сизлардан ким билмасдан бирон гуноҳ иш қилиб қўйса, кейин ўша қилган гуноҳининг ортидан тавба қилиб, амалини ўнглаб олса, бас, албатта Аллоҳ тавба қилувчилар учун Мағфиратли ва Раҳмли Зотдир».
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing