Sura 6 · Para 7
Al-An'am · 6:34
وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَىٰ مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّىٰ أَتَاهُمْ نَصْرُنَا ۚ وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ۚ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِنْ نَبَإِ الْمُرْسَلِينَ
34. Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг ?»Пайғамбарларимни Ўзим қўллагайман», деган) сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир сизга (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку!
Tafsir
Ёлғончига чиқариш сиз олиб келган ишнинг ўзигагина хос, деб ўйламанг. Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. Қавмлари уларга ҳам озор етказганлар. То Аллоҳ тарафидан нусрат келгунига қадар даъват ва Аллоҳ учун жиҳод йўлида сабру бардош билан иш олиб борганлар. Аллоҳ таолонинг нусрат ва пайғамбарларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ёзиғини ҳеч кимса ҳеч қачон ўзгартира олмайди. Эй Пайғамбар, сизга олдинги пайғамбарларнинг қавмларидан қандай мусибатларга йўлиққанлари, кейин эса Аллоҳ душманларини ҳалок қилиб, уларга нусрат бергани ҳақидаги хабарлар келган-ку.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing