Sura 6 · Para 7
Al-An'am · 6:20
الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمُ ۘ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ فَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ
20. Биз китоб ато қилган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз болаларини таниган каби танийдилар. Ўзларига зиён қилган кимсаларгина иймон келтирмайдилар.
Tafsir
Биз Тавротни берган яҳудийлар ҳам, Инжилни берган насронийлар ҳам Муҳаммад алайҳиссаломни худди ўз болаларини танигандек жуда яхши танийдилар. Улар ўзларини ўзлари дўзахга гирифтор қилиш билан зарарга учраганлардир. Бас, энди улар иймон келтирмайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing