Sura 6 · Para 8
Al-An'am · 6:158
هَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا أَنْ تَأْتِيَهُمُ الْمَلَائِكَةُ أَوْ يَأْتِيَ رَبُّكَ أَوْ يَأْتِيَ بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ ۗ يَوْمَ يَأْتِي بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِنْ قَبْلُ أَوْ كَسَبَتْ فِي إِيمَانِهَا خَيْرًا ۗ قُلِ انْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ
158. Улар фақат (жонларини олиш учун ўлим) фаришталари келишини ё (Қиёмат Кунида бандалари ўртасида ҳукм қилиш учун) Парвардигорингизнинг келишини, ёки Парвардигорингизнинг оятларидан — Қиёмат аломатларидан айримлари келишини кутмоқдалар, холос. Парвардигорингизнинг айрим оятлари келадиган кунда эса илгари иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган) иймони фойда бермас. Айтинг: «Кутаверинглар! Биз ҳам кутгувчилармиз!»
Tafsir
Ҳақни ёлғонга чиқараётганлар нималарни кутмоқдалар? Улар ўлим фариштаси келиб, жонларини олишини ёки охиратда, ҳақ билан ноҳақ ажрим қилинадиган кунда Парвардигорингиз келиб, улар устидан Ўз ҳукмини ўқишини ёхуд Қиёмат аломатлари содир бўлишини кутмоқдалар. Қуёшнинг машриқдан эмас, мағрибдан чиқиши каби Қиёмат аломатлари зоҳир бўлганидан кейин иймонсизнинг иймон келтириши ҳам, амалсизнинг амал қилиши ҳам фойда бермайди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқараётган мушрикларга айтинг: "Шу ишлардан бирини кутаверинглар. Биз ҳам кутамиз".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing