Sura 6 · Para 8
Al-An'am · 6:144
وَمِنَ الْإِبِلِ اثْنَيْنِ وَمِنَ الْبَقَرِ اثْنَيْنِ ۗ قُلْ آلذَّكَرَيْنِ حَرَّمَ أَمِ الْأُنْثَيَيْنِ أَمَّا اشْتَمَلَتْ عَلَيْهِ أَرْحَامُ الْأُنْثَيَيْنِ ۖ أَمْ كُنْتُمْ شُهَدَاءَ إِذْ وَصَّاكُمُ اللَّهُ بِهَٰذَا ۚ فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّهِ كَذِبًا لِيُضِلَّ النَّاسَ بِغَيْرِ عِلْمٍ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
144. Туядан иккини, қора молдан иккини (яратди). Айтинг: «Иккала эркагини ҳаром қилганми ё иккала урғочисиними, ёки иккала урғочининг қоринларида бўлган ҳомиланими?! Ёки Аллоҳ сизларни шунга (яъни, ҳаром қилишга) буюрган пайтида гувоҳ бўлганмидингизлар?! Билмаган ҳолда одамларни йўлдан оздириш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!» Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.
Tafsir
Саккиз жуфтликнинг қолганлари туядан бир жуфтлик ва сигирдан бир жуфтлик. Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, эркаклиги учун ҳаром қилганми ё урғочи бўлгани, бачадони борлиги учунми? Ёки Аллоҳ сизларга шу ҳайвонларни ҳаром қилаётганида воқеа устида гувоҳ бўлиб турганмидингизлар? Одамларни тўғри йўлдан оздириш учун нодонларча Аллоҳга ёлғондан бўҳтон тўқиган одамдан кўра оғирроқ жиноятчи ва золим йўқ. Аллоҳ золимларни шу бўҳтонлари туфайли ҳидоятга муваффақ қилмайди".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing