Sura 6 · Para 8
Al-An'am · 6:141
۞ وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ ۚ كُلُوا مِنْ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ ۖ وَلَا تُسْرِفُوا ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
141. У (Аллоҳ сўритокларга) кўтарилувчи ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмозорлар ва меваларни, хилма-хил бўлган экинларни, (барглари) бир-бирига ўхшаган ва (мевалари эса) ўхшамаган зайтун ва анорларни яратган Зотдир. Мевалаганда мевасидан енглар, ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳаққини беринглар ва исроф қилманглар! Албатта, У исроф қилувчиларни севмас.
Tafsir
Аллоҳ субҳонаҳу ер юзида боғлар яратди. Уларнинг дарахтлари орасида ишкомларга кўтарилганлари ҳам. кўтарилмаганлари ҳам бор. У Зот хурмони ва шакли-ю, таъми турли хил экинларни яратди. У Зот зайтун ва анорни яратди. Уларнинг барглари бир-бирига ўхшайди, таъми эса ўхшамайди. Эй одамлар, унинг мевасидан енглар, йиғим-терим пайтида закотини беринглар. Ейишда ҳам, бошқаларга беришда ҳам шариат белгилаб қўйган ҳадлардан ошманглар. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошганларни севмайди. Уларни ёмон кўради. Шуларнинг ҳаммасини яратган Зот уларни бандаларига ҳалол қилиб берди. Энди уларни ҳаром қилишга мушрикларнинг ҳаққи йўқ.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing