Sura 6 · Para 8
Al-An'am · 6:138
وَقَالُوا هَٰذِهِ أَنْعَامٌ وَحَرْثٌ حِجْرٌ لَا يَطْعَمُهَا إِلَّا مَنْ نَشَاءُ بِزَعْمِهِمْ وَأَنْعَامٌ حُرِّمَتْ ظُهُورُهَا وَأَنْعَامٌ لَا يَذْكُرُونَ اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا افْتِرَاءً عَلَيْهِ ۚ سَيَجْزِيهِمْ بِمَا كَانُوا يَفْتَرُونَ
138. Улар ўзларича: «Мана бу ҳайвон ва экинлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина (яъни, бутхона хизматчилари ва эр кишиларгина) ейдилар. Бу ҳайвонларни эса миниш ҳаром қилинган», дедилар. Улар ҳайвонларни (сўйишда) Аллоҳнинг номини зикр қилмайдилар, (балки бутларнинг номини айтадилар ва мана шу қилмишларини Аллоҳ амри деб) У зотга туҳмат қиладилар. Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак.
Tafsir
Мушриклар дедилар: "Мана бу чорва ва экинлардан биз истаган одамлардан, яъни, бутларнинг ходимлари каби кишилардан бошқа ҳеч ким ейиши мумкин эмас. Мана бу ҳайвонларни эса миниш ҳам, уларнинг устига юк ортиш ҳам мумкин эмас. Улар баҳийра, соиба ва ҳомийлардир (туянинг турлари)". Айрим ҳайвонларни Аллоҳнинг номини эмас, бутларининг номларини айтиб сўядилар. Шу ишларни Аллоҳ тарафидан дейиш билан Аллоҳга туҳмат қилишдек оғир жиноятни содир этдилар. Яқинда Аллоҳ уларни қилган амаллари сабабли азоб билан жазолайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing