Sura 6 · Para 8
Al-An'am · 6:113
وَلِتَصْغَىٰ إِلَيْهِ أَفْئِدَةُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَلِيَرْضَوْهُ وَلِيَقْتَرِفُوا مَا هُمْ مُقْتَرِفُونَ
113. Ундай сўзларга Охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг диллари мойил бўлиши учун ва ўша сўзларга рози бўлишиб, ўзлари қилмоқчи бўлган гуноҳларини қилишлари учун (у шайтонлар васваса қиладилар).
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга ўзининг пайғамбарлигини исботлаш учун яҳудий, насронийлардан ҳакам тайинлашни таклиф қилганларида қуйидаги оят нозил бўлган экан.

Tafsir
Токи, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг диллари бу васвасаларга мойиб бўлиб, уларни мамнуният билан қабул қилиб, қилмоқчи бўлган гуноҳларини ўйнаб-кулиб қилаверсинлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing