Sura 59 · Para 28

Al-Hashr · 59:7

مَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَىٰ فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ ۚ وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

7. Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар — токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун — Аллоҳники, пайғамбарники ва (пайғамбарнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи-мусофирларникидир. Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир.

Tafsir

Аллоҳ таоло баъзи қишлоқ-шаҳарларнинг мол-мулкини Пайғамбарига ҳеч қандай жангу-жадалларсиз ўлжа қилиб берди. Бу мулк Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандасига беради. Аллоҳ мулкни Пайғамбар алайҳиссаломга, садақадан ман қилинганлиги эвазига қариндошлари Бану Ҳошим ва Бану Муттолибга, етим-есирларга, фақирларга ва маблағи тугаб қолган мусофирларга берди. Токи мол-мулк камбағаллар қолиб, бойларнинг қўлларидагина айланиб қолмасин. Эй мўминлар, Пайғамбар сизларга берган нарсани олинглар, бермаганидан тийилинглар. Аллоҳ таолодан Унинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиб, тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ жазоси қаттиқ бўлган Зотдир. Унинг жазосидан қўрқинглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing