Sura 59 · Para 28

Al-Hashr · 59:5

مَا قَطَعْتُمْ مِنْ لِينَةٍ أَوْ تَرَكْتُمُوهَا قَائِمَةً عَلَىٰ أُصُولِهَا فَبِإِذْنِ اللَّهِ وَلِيُخْزِيَ الْفَاسِقِينَ

5. (Эй мўминлар), сизлар (Бану Назийр хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган ҳар бир иш) Аллоҳнинг изни-иродаси билан ва у фосиқ-итоатсиз кимсаларни расво қилиш учун (бўлди).

Tafsir

Эй мўминлар жамоаси, сизлар ғазотда Аллоҳнинг душманлари бўлмиш Бану Назирни ғазаблантириш учун хурмоларни кесдингизларми ёки ўзларингиз фойдаланишингиз учун кесмасдан қолдирдингизларми, ҳаммаси Аллоҳнинг амри билан бўлди. Улар маломат қилганларидай ер юзида бузғунчилик қилиш учун эмас. Айни пайтда бу иш аҳдларини бузган, вафо йўли қолиб, хиёнат йўлини танлаган ҳамда Аллоҳга итоат этишдан юз ўгирган яҳудийларни хор қилиш учун ҳам бўлган.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing