Sura 59 · Para 28

Al-Hashr · 59:23

هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ ۚ سُبْحَانَ اللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ

23. У — Аллоҳ, шундай Зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У (ёлғиз) подшоҳдир, (барча айб-нуқсондан) покдир-саломатдир, (Ўзи хоҳлаган бандаларини дунё бало-офатлари ва Охират азобидан) омон қилгувчидир, (бандаларнинг амалларини) кўриб-кузатиб тургувчидир, қудрат Соҳибидир, бўйсундиргувчидир, (танҳо) кибр Эгасидир. Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан покдир.

Tafsir

У Аллоҳдирки, Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У Зот дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Раҳимидир. У Зотнинг раҳмати бутун оламларни қамраб олгандир. Подшоҳдир. Қуддусдир, ҳар қандай нуқсондан покдир. Саломдир, ҳар қандай айбдан саломатдир. Мўминдир, элчиларини ёрқин ҳужжатлар билан тасдиқлагувчидир. Муҳайминдир, бандаларининг амалларини кузатиб тургувчидир. Азиздир, ҳаммадан Ғолибдир. Жаббордир, Ўз қаҳри ила ҳамма нарсани эгаллаб олгандир. Мутакаббирдир. Аллоҳ мушриклар келтираётган ширклардан, бутлару бошқа нарсалардан Пок ва Олийдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing