Sura 59 · Para 28

Al-Hashr · 59:11

۞ أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ نَافَقُوا يَقُولُونَ لِإِخْوَانِهِمُ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَئِنْ أُخْرِجْتُمْ لَنَخْرُجَنَّ مَعَكُمْ وَلَا نُطِيعُ فِيكُمْ أَحَدًا أَبَدًا وَإِنْ قُوتِلْتُمْ لَنَنْصُرَنَّكُمْ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ

11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китоблардан (яҳудийлардан) бўлган кофир биродарларига: «Қасамки, агар сизлар (Мадинадан) қувиб чиқарилсангизлар, албатта бизлар ҳам сизлар билан бирга чиқиб кетурмиз ва сизлар(га қарши урушиш) тўғрисида ҳеч қачон бирон кимсага итоат этмасмиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта бизлар сизларга ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмадингизми? Аллоҳ гувоҳлик берур-ки, улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, кофирлигини яшириб, ўзларини иймонли қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми?! Улар бузилган Тавротга эътиқод қилувчи кофир ҳамтавоқларига айтадилар: ”Диёрингизда маҳкам туринглар, биз сизларни ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб, душманга топшириб қўймаймиз. Агар мусулмонлар сизларни диёрингиздан чиқариб юборсалар, биз ҳам кўнгиллилардан бўлиб, сизлар билан бирга чиқамиз. Чиқишимизга тўсқинлик қилишни истаганларга итоат қилмаймиз. Агар сизларга қарши уруш очсалар, уларга қарши сизларга ёрдам берамиз. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар: ”Агар чиқариб юборилсангизлар, бирга чиқамиз, сизларга қарши жанг қилсалар, биз сизлар билан биргамиз”, деган даъволарида ёлғончидирлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing