Sura 58 · Para 28

Al-Mujadila · 58:18

يَوْمَ يَبْعَثُهُمُ اللَّهُ جَمِيعًا فَيَحْلِفُونَ لَهُ كَمَا يَحْلِفُونَ لَكُمْ ۖ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ عَلَىٰ شَيْءٍ ۚ أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْكَاذِبُونَ

18. У Кунда (яъни, Қиёматда) Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтириб, улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У зотга ҳам қасам ичурлар ва ўзларини (шу ёлғон қасамлари сабабли) бирон (фойда) устида деб ҳисобларлар. Огоҳ бўлингизким, албатта улар ғирт ёлғончи кимсалардир!

Tafsir

Қиёмат куни Аллоҳ таоло уларнинг биронтасини ҳам қолдирмасдан ҳамма-ҳаммасини жазо учун қайта тирилтиради. Эй мўминлар, улар дунёда мусулмонмиз, деб сизларга қасам ичганлари каби охиратда ҳам куфр ва нифоқда эмасдик, Аллоҳни рози қиладиган амалларни қиладиган мўминлардан эдик, деб Аллоҳга қасам ичадилар. Улар ўзларича бу қасамлари билан бирон фойдани қўлга киритаман ёки бир балони даф қиламан, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингизким, улар дунёда ҳам, охиратда ҳам ёлғончилардир, қасамлари ҳам ғирт ёлғондир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing