Sura 58 · Para 28
Al-Mujadila · 58:12
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَاجَيْتُمُ الرَّسُولَ فَقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيْ نَجْوَاكُمْ صَدَقَةً ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ لَكُمْ وَأَطْهَرُ ۚ فَإِنْ لَمْ تَجِدُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ
12. Эй мўминлар, қачон сизлар пайғамбар билан сирлашмоқ — суҳбатлашмоқни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан (камбағал-мискинларга) бирон хайр-садақа тақдим этинглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва (гуноҳларингизни) поклагувчироқдир. Энди агар (садақа қилгудек нарса) топа олмасангизлар, у ҳолда албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
Tafsir
Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссолат вассалом билан сирлашавергач, Аллоҳ деди: "Эй иймон келтирган зотлар, агар Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан холи қолиб дилдан суҳбатлашишни истасангиз, суҳбатдан олдин садақа беринглар. Бу садақа ўзларингиз учун яхшилик ва покликдир. Зеро, Аллоҳнинг тоати қалбларни поклайди. Мабодо садақа қилишга имкон тополмасангиз, ҳеч қандай хижиллик бўлмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларининг гуноҳларини кечирадиган ва тоқатларидан ташқари нарсани юкламайдиган раҳмли Зотдир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing