Sura 57 · Para 27
Al-Hadid · 57:4
هُوَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَىٰ عَلَى الْعَرْشِ ۚ يَعْلَمُ مَا يَلِجُ فِي الْأَرْضِ وَمَا يَخْرُجُ مِنْهَا وَمَا يَنْزِلُ مِنَ السَّمَاءِ وَمَا يَعْرُجُ فِيهَا ۖ وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
4. У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига муносиб тарзда) Аршга олий бўлган Зотдир. У Ерга кирадиган (ёмғир-қор суви хазина-ю дафина ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, наботот ва булоқ сувлари каби нарсаларни ҳам, самодан тушадиган (ризқу насиба, хайру барака каби) нарсаларни ҳам, унга (самога) кўтариладиган (яъни, амал ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.
Tafsir
У шундай Зотки, осмонлару ерни олти кунда яратди. Душанба куни бошлаб, Жума куни ниҳоялади. У аслида бир кўз юмиб очгунча яратиб қўйишга ҳам Қодир. Кейин Ўзига хос тарзда Аршга кўтарилди. У ёмғир, дон каби ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ўсимликлар, конлар каби ердан чиқадиган нарсаларни ҳам, ёмғир, ваҳий каби осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, фаришталар, одамларнинг амаллари ва жонлари каби самога кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. Эй одамлар, қаерда бўлсангизлар ҳам У Ўз илми ила сизлар билан биргадир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир. Бирон амалингиз У Зотдан махфий эмас. Яқинда қилган ишларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing