Sura 57 · Para 27

Al-Hadid · 57:28

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُورًا تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

28. Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қилган зотлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. У Зотнинг Пайғамбарига иймон келтиринглар. Шунда Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам, олдин ўтган пайғамбарларга ҳам иймон келтирганингиз учун сизларнинг ажру савобларингизни икки ҳисса қилиб беради. Яна сизларга бир нур ҳам ато этади. У шу дунёдаги ҳаётингизда ҳам, Қиёмат куни кўприкдан ўтаётганингизда ҳам йўлингизни ёритиб туради. Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилиб, сизларни жазога тортмайди. Аллоҳ бандалари учун Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing