Sura 57 · Para 27

Al-Hadid · 57:19

وَالَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ أُولَٰئِكَ هُمُ الصِّدِّيقُونَ ۖ وَالشُّهَدَاءُ عِنْدَ رَبِّهِمْ لَهُمْ أَجْرُهُمْ وَنُورُهُمْ ۖ وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ

19. Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар — ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар (яъни, жуда ростгўй зотлар) ва шаҳидлар (мақомида)дирлар. Улар учун (Охиратда) ажр-мукофотлари ва (уларнинг йўлларини ёритиб борадиган) нурлари бўлур. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — улар дўзах эгаларидир!

Tafsir

Аллоҳга ва Унинг ҳамма элчиларига бирдек иймон келтирган зотлар, ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар ва шаҳидлардир. Улар учун махсус улуғ савоб-мукофот тайёрлаб қўйилган. Уларнинг ўз нури бўлиб, Қиёмат куни олдиларида ва ўнг тарафларида юради. Аллоҳга ва Унинг элчиларига куфр келтириб, элчимизга нозил қилинган оятларни ёлғонга чиқарганлар эса, ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, Қиёмат куни унга кирадилар ва унда абадий қолиб, ҳеч қачон чиқмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing