Sura 57 · Para 27

Al-Hadid · 57:13

يَوْمَ يَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ لِلَّذِينَ آمَنُوا انْظُرُونَا نَقْتَبِسْ مِنْ نُورِكُمْ قِيلَ ارْجِعُوا وَرَاءَكُمْ فَالْتَمِسُوا نُورًا فَضُرِبَ بَيْنَهُمْ بِسُورٍ لَهُ بَابٌ بَاطِنُهُ فِيهِ الرَّحْمَةُ وَظَاهِرُهُ مِنْ قِبَلِهِ الْعَذَابُ

13. У Кунда мунофиқ ва мунофиқалар иймон келтирган зотларга: «Бизга қараб туринглар, биз ҳам сизларнинг нурингиздан озгина олиб фойдаланайлик», десалар, (уларга) «Ортингларга қайтиб нур истайверинглар», дейилур. Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур.

Tafsir

Мунофиқлар ва мунофиқалар иймон келтирганларга: "Бизга ҳам қараб юборинглар, нурингиздан озгина олиб, кўприкдан ўтиб олайлик", деган кунда уларга истеҳзо билан шундай дейилади: "Ортингизга қайтиб нур қидираверинг". Кейин уларнинг орасига бир девор урилади. Деворнинг бир эшиги ҳам бўлади. Унинг ичкари тарафи мўминлар учун раҳмат, ташқари тарафи эса мунфиқлар учун азоб бўлади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing