Sura 56 · Para 27
Al-Waqi'ah · 56:8
فَأَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ
8. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!
____________________
И з о ҳ. Ўнг томон эгалари ҳаёти дунёдан иймон-эътиқод билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари ўнг томонларидан берилиб, жаннат неъматларига сазовор бўлган саодатманд кишилардир. Чап томон эгалари эса ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари чап томонларидан берилиб, дўзахга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.

Tafsir
Ўнг тараф эгалари номаи аъмолларини ўнг қўллари билан оладилар. Уларнинг мартаба-мақомлари нақадар юксак!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing