Sura 55 · Para 27

Ar-Rahman · 55:60

هَلْ جَزَاءُ الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ

60. Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшилиқдир.
____________________
И з о ҳ. Яъни, ҳаёти-дунёдан иймон ва эзгу амаллар билан ўтган кишининг Охиратдаги мукофоти жаннатдир. Эҳсон калимасининг луғавий маъноси — чиройли амал қилмоқликдир, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан «Эҳсон нимадир?», деб сўралганида, у киши шундай жавоб қилган эканлар: «Эҳсон — Аллоҳ таолога гўё Уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Зотан, сен У зотни кўрмасанг-да, У зот шак-шубҳасиз, сени кўриб тургувчидир».

Tafsir

Парвардигорига итоат этиш билан яхшилик қилган одамнинг мукофоти Аллоҳ уни яхшилаб тақдирлашидир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing