Sura 55 · Para 27

Ar-Rahman · 55:33

يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ إِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَنْ تَنْفُذُوا مِنْ أَقْطَارِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ فَانْفُذُوا ۚ لَا تَنْفُذُونَ إِلَّا بِسُلْطَانٍ

33. Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва Ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай куч-қудрат бўлмас)!

Tafsir

Аллоҳ Қиёмат куни жин ва инс жамоаси тўпланган пайтда шундай дейди: "Эй жин ва инс жамоаси, агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кетишга бирон туйнук топа олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Бу ишни бир куч-қувват ва ҳужжатсиз ҳаргиз қила олмассизлар. Сизларда бу нарсалар қаёқдан ҳам бўлсин?!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing