Sura 55 · Para 27
Ar-Rahman · 55:31
سَنَفْرُغُ لَكُمْ أَيُّهَ الثَّقَلَانِ
31. Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!
____________________
И з о ҳ. Яъни, озгина фурсат ўтгач, ҳаёти дунё тугаб, ундаги иш-амал битар ва Аллоҳ таоло барча инсонлар ва жинларнинг ҳаётларида қилиб ўтган амалларини ҳисоб-китоб қилиш ва муносиб мукофот-жазо бериш учун фориғ бўлур. У Кунда Аллоҳ таолонинг одил жазосидан ҳеч ким қочиб қутула олмас. Қуйидаги оятларда сўз шу ҳақда боради.

Tafsir
Эй инсу жинлар, яқинда сизларни ҳисоб-китоб қилиш учун бўшаймиз. Ўшанда ҳар бир инсу жин қилган амалига яраша жазо ёки мукофотини олади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing