Sura 55 · Para 27

Ar-Rahman · 55:20

بَيْنَهُمَا بَرْزَخٌ لَا يَبْغِيَانِ

20. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.
____________________
И з о ҳ. Маълумки, денгиз қаъри ҳам, дарё туби ҳам сув бемалол сизиб ўта оладиган қумлоқ ёки тупроқдир. Кўп ҳолларда шўр сувли денгиз билан чучук сувли дарё ёки кўл шундоқ ёнма-ён жойлашиб ҳам қолади. Лекин Аллоҳ таолонинг қудрати билан улардан бирининг шўри иккинчисига уриб кетмайди.

Tafsir

Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, бири иккинчисига ўта олмайди. Ширин сувли дарё ширин сувлигича, тузли денгиз эса тузлигича қолаверади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing