Sura 52 · Para 27

At-Tur · 52:48

وَاصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعْيُنِنَا ۖ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ

48. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, мушрикларни дарҳол азобга дучор қилмаганига ва сизни турли машаққатли синовлар билан имтиҳон қилишига) сабр қилинг. Зотан, сиз шак-шубҳасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзи-ҳимоямизда)дирсиз. Ва (тонгда уйқудан) турган пайтингизда Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айб-нуқсондан) покланг!
____________________
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага икки кўз сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда халқларига ўхшатмасдан, кайфият бермасдан исбот қилиш бор. Бу суннатда ҳам собит бўлган ва умматнинг салафи солиҳи ҳам бунга ижмоъ қилгандир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг қарорига ва шаръий ҳукмига сабр қилинг. Зеро, сиз Бизнинг кўз ўнгимиздасиз, ҳифзу ҳимоямиздасиз. Уйқудан тураётган пайтингизда Парвардигорингизга ҳамду тасбеҳ айтинг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing