Sura 51 · Para 27

Adh-Dhariyat · 51:37

وَتَرَكْنَا فِيهَا آيَةً لِلَّذِينَ يَخَافُونَ الْعَذَابَ الْأَلِيمَ

37. Биз (у қишлоқдаги барча кофирларни ҳалок қилганимиздан сўнг) аламли азобдан қўрқадиган зотлар (ибрат олишлари) учун у жойда оят-аломат қолдирдик.
____________________
И з о ҳ. Ушбу ояти каримада Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган оят-аломатлардан фақат Охиратдаги аламли азобдан қўрқадиган кишиларгина панд-насиҳат олишлари таъкидлаб ўтилди. Энди, Иброҳим алайҳиссаломга юборилган фаришталар ва уларнинг Лут қавмидан кофир бўлган кимсаларни ҳалок қилганлари ҳақидаги ибратли қисса ҳикоя қилингач, навбатдаги оятларда кофир бўлганлари сабабли ҳалокатга дучор қилинган бошқа бир қанча қавмлар тўғрисида қисқача хабарлар берилади.

Tafsir

Лут қавмининг қишлоғида бир азоб келиб кетганини англатувчи изларни белги қилиб қолдирдик. Токи аламли азобдан қўрқадиган зотлар ундан ибрат олсинлар-да, жиноятчилар қилган манфур гуноҳларни қилмасинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Adh-Dhariyat 51:37 · Tlawati