Sura 51 · Para 26
Adh-Dhariyat · 51:23
فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنْطِقُونَ
23. Бас, осмон ва Ернинг Парвардигорига қасамки, албатта у (яъни, сизларга ваъда қилинаётган барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби (яъни, сўзлаган сўзларингиз ўзларингиз учун қандоқ ҳақ бўлса, ана шундай) ҳаққи-ростдир!
Tafsir
Само ва замин Парвардигорига қасамки, қайта тирилиш худди сизларнинг сўзлашингиз каби ҳақдир, шак-шубҳасиздир. Яъни, сўзлаётган одамнинг сўзлаётгани қанча ҳақ бўлса, у ҳам ўшанча ҳақдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing