Sura 51 · Para 26
Adh-Dhariyat · 51:20
وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِلْمُوقِنِينَ
20. (Эй инсонлар), Ерда (ундаги тоғу тошлар ва водий-дараларда, денгизлар ва дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир.
Tafsir
Ерда ва ундаги Аллоҳ яратган тоғу тошларда, денгизу дарёларда, ҳайвоноту наботот оламида ишонувчилар учун Аллоҳнинг қудратига ва буюк яратувчи эканига далолат қиладиган белгилар бор.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing