Sura 50 · Para 26

Qaf · 50:39

فَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِ

39. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улар (кофирлар) айтаётган сўзларга сабр-тоқат қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг — намоз ўқинг!

Tafsir

Эй Пайғамбар, яҳудийлар ва бошқалар айтаётган гапларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин бомдодни, ботишидан олдин эса асрни ўқиб, ҳамду сано, тасбеҳ айтинг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing