Sura 50 · Para 26

Qaf · 50:1

ق ۚ وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ

1. Қоф. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Улуғ Қуръонга қасамки, (Биз сизни қайта тирилиш ҳақ эканлигидан огоҳлантиргувчи пайғамбар қилиб юборганимизда Макка аҳли иймон келтирмайди).

Tafsir

Қоф. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Қуръони Каримда жуда маънолар бор, хайр бор, барака бор. Аллоҳ ана шу Қуръонга қасам ичиб айтяптики, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун албатта қайта тириласизлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing