Sura 5 · Para 7

Al-Ma'idah · 5:93

لَيْسَ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جُنَاحٌ فِيمَا طَعِمُوا إِذَا مَا اتَّقَوْا وَآمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ ثُمَّ اتَّقَوْا وَآمَنُوا ثُمَّ اتَّقَوْا وَأَحْسَنُوا ۗ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

93. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун — агар (ҳаром нарсалардан) сақланиб, иймон ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб (у нарсаларнинг ҳаромлигига) иймон келтирсалар, сўнгра Аллоҳдан қўрқиб, чиройли амаллар қилсалар — (илгари) еб-ичган нарсаларида гуноҳ йўқдир. Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади.

Tafsir

Аллоҳга иймон келтириб, У Зотга яқин бўлиш учун яхши амалларни қилган кишилар, агар улар Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, Унга иймон келтириб, яхши амалларни қилган, кейин эса Аллоҳга боғланишни янада кучайтириб, У Зотга худди У Зотни кўриб тургандек ибодат қилиш даражасига чиққан бўлсалар, ароқ ҳаром қилинишидан олдин уни ичганлари учун гуноҳкор бўлмайдилар. Аллоҳ Ўзига худди У Зотни кўриб тургандек ибодат қиладиганларни яхши кўради. Зеро, бу амалда Аллоҳнинг доимий кузатувини ҳис этиш бор бўлиб, бу нарса мўминни ҳар бир ишни чиройли, пухта бажаришга ундайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing