Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:87
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
87. Эй мўминлар, Аллоҳ сизлар учун ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром деманглар ва (Аллоҳ белгилаган чегарадан) тажовуз қилманглар! Албатта, Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас.
Tafsir
Эй иймон келтирганлар, емишлар бўладими, ичимликлар бўладими, аёллар бўладими, сизларга мубоҳ қилинган ёқимли, лаззатли нарсаларни зоҳидлик ёки художўйлик қилиб ўзингизга ҳаром қилмангиз. Аллоҳ сизларга ҳаром қилиб қўйган ишларда ҳаддингиздан ошмангиз. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсаларни ёқтирмайди, аксинча, ёмон кўради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing